АсосийJamiyat

“Раҳбардан 10 та китоб” акцияси давом этмоқда

'“Раҳбардан 10 та китоб” акцияси давом этмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга қаратаётган эътибори доирасидаги “Раҳбардан 10 та китоб” ташаббуси бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзди.

Хусусан,Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов жорий йилнинг 29 март куни Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли мактаб-интернат ўқувчиларига 50 та энг сара бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалари ҳамда инглиз тилини ўрганувчилар учун қатор луғат ва адабиётлар совғақилди.

-Энг дурдона ўзбек адабиётлари ҳамда ўқув қўлланмалар, инглиз тилини ўрганиш ниятидаги ўғил-қизларимиз учун туҳфа қилинган луғатлармактаб-интернатимиз кутубхонасини янада бойитди. Ўқувчиларимизнинг хурсандчилигиниайтмайсиз-ми! Барча педагоглар жамоаси, ота-оналар ва ўқувчилар номидан мактаб-интернатимизга мунтазам равишда кўмаклашиб келаётган Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ва шахсан китоблар совға қилган комбинат раҳбари Абдулла Хурсановга чексиз миннатдорчилик билдирамиз, - дейди 80-мактаб-интернат директори А.Маматқулов.

Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимизнинг “Раҳбардан 10та китоб” ташаббуси қанот қоқаётган шу кунларда буюк донишлар таъкидлаган ушбу мулоҳазаларни келтириб ўтишни жоиз билдик: “Дунёни ахтариб китобдан яхши дўст, китобдан яхши совға тополмадим!”

    Бошқа янгиликлар