АсосийJamiyat

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ёш офицерларининг малакаси оширилди

'Ўзбекистон Қуролли Кучлари ёш офицерларининг малакаси оширилди'ning rasmi

Бугун, 30 март куниЎзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилоти етакчилари учун ташкил этилган бир ойлик малака ошириш ўқув-курси битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Унда институт раҳбарияти, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши вакиллари, битирувчилар иштирок этди.

– Ўзбекистон Қуролли Кучларининг барча тизимларидан жалб этилган офицерларга бир ой давомида малакали профессор-ўқитувчилар томонидан бошқарув психологияси ва социологияси, мулоқот психологияси, бошқарувда лидерлик ва ёшлар психологияси, ёшларга оид давлат сиёсати, инсон ресурсларини бошқариш ва давлатнинг иқтисодий сиёсати фанларидан чуқур билимлар берилди. Бу билимлар бизнинг келгуси фаолиятимизда дастуриламал бўлиши, шубҳасиз, – дейди майор Акбар Ярматов.

Битирувчиларга сертификатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори Актам Жалилов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев топширди. Мудофаа вазирлиги офицерларига Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти белгиси тантанали тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар