my5
Sevimli

Генерал-майор Павел Эргашев шахсий кутубхонасидаги китобларни мактаблардан бирига ҳадя этди

ЖАМИЯТ 30.03.2019, 19:55
Генерал-майор Павел Эргашев шахсий кутубхонасидаги китобларни мактаблардан бирига ҳадя этди

Бугун, 30 март куни Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев ўз шахсий кутубхонасидаги китобларни пойтахтимиздаги мактабга совға қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилишга даъват этган эди.

Павел Эргашев Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган 171-сонли мактабга ўзининг шахсий кутубхонасидан ўрин олган ва ўзи учун севимли бўлган китобларни мактаб кутубхонасига ҳадя этди.

«Ушбу мактабда қизим таҳсил олган. Бу ердаги педагогларнинг малакасига шубҳа қилмайман, барчаси билимли, савияли инсонлар. Фарзандларимизга билим беришдан ҳеч қачон чарчамайдилар», — деди мудофаа вазири биринчи ўринбосари.

Ушбу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболарга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эга.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10473.07
USD -6.17
12426.30
EUR -28.28
135.81
RUB 0.76