my5
Sevimli

​Халқаро бахшичилик санъати фестивали олдидан матбуот анжумани ўтказилди

ЖАМИЯТ 01.04.2019, 13:46
​Халқаро бахшичилик санъати фестивали олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Шу йил 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида ташкил этиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивали ЮНЕСКО шафелиги остида ўтказилади. Фестивалга 86 та хорижий давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Айни пайтда Тошкент ва Термиз шаҳарида фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари фаолият олиб бормоқда.Унинг таркибига юксак касбий маҳоратга эга бўлган сценарист, режиссёр, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорлар жалб этилган. Бу ҳақда Халқаро бахшичилик санъати фестивали олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилди.

Маълумот ўрнида, Халқаро бахшичилик санъати фестивали ғолиблари турли даражадаги диплом, ҳайкалча ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади. Жумладан, халқаро танловнинг 1-ўрин соҳиби ( ҳар бир йўналиш бўйича) 10 000, 2-ўрин соҳиби 7000, 3-ўрин эгаси 5000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Бундан ташқари “Энг ёш бахшичилик санъати иштирокчиси”, “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи”, “Энг яхши чолғу ижрочиси” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, улар пул мукофоти ва махсус диплом билан тақдирланади.

Бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқаро бахшилик санъати фестивалини ОАВ ёритиш билан боғлиқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар берилди.


Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33