Му5
4

Гимнастикачиларимиз жаҳон кубоги босқичларида иштирок этишади

СПОРТ 02.04.2019, 11:06
1322
Гимнастикачиларимиз жаҳон кубоги босқичларида иштирок этишади

Шу йил 5-7 апрель кунлари Италиянинг Пезаро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида хабар берилган.

Дунёнинг энг кучли гимнастикачилари қатори терма жамоамиз вакиллари ҳам ушбу нуфузли турнирда иштирок этишади. Мураббийларимиз Пезародаги жаҳон кубогида қатнашиш учун қуйидаги спортчиларимизни танлаб олишган:

Нилуфар Шомуродова
Динара Равшанбекова
Софиябону Қосимова
Камола Ирназарова
Ксения Александрова
Севара Сафоева

Екатерина Фетисова
Сабина Тошкенбоева

Таъкидлаш жоиз, жаҳон кубогининг барча босқичлари Токио-2020 Олимпиадасига лицензион очколар бериши билан аҳамиятли. Мавсумдаги иккинчи босқич Тошкентда бўлиб ўтади. Ундан кейингиларига эса София ҳамда Боку шаҳарлари мезбонлик қилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° ясно
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz