Му5
8

Ўзбекистонда ёшлар кино санъати асосларини бепул ўрганиши учун имкон яратилди

МАДАНИЯТ 04.04.2019, 12:31
1501
Ўзбекистонда ёшлар кино санъати асосларини бепул ўрганиши учун имкон яратилди

Ёш киноижодкорлар кенгаши Аrt house таълим лойиҳасининг иккинчи мавсумига старт берилгани маълум қилинди.

Ушбу бепул лойиҳа Ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмаги билан Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилмоқда. Унинг доирасида 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўз соҳасининг усталари – машҳур режиссёр, сценарист, актёр ва операторлардан кино асосларини ўрганиш имкониятига эга бўлади.

Аrt house’нинг иккинчи мавсумида режиссёрлар Али Ҳамроев, Қамара Камалова ва Жасур Исҳоқовлар ёшларга устозлик қилиб, режиссура ва драматургиядан сабоқ беради. Алишер Узоқов, Раъно Шодиева ва Дилноза Кубаева актёрлик маҳорати, Ҳамидулла Ҳасанов ва Ёдгор Носиров операторлик иши бўйича дарс ўтади. Шунингдек, грим санъати, рассом асарлари ва иккинчи режиссёрлик йўналишларини ўрганиш учун алоҳида курс очилади.

Аrt house’нинг 2018 йил давомида ўтган биринчи мавсуми жуда самарали бўлган. Ёлқин Тўйчиев, Жаҳонгир Қосимов, Аюб Шаҳобиддинов ва Рашид Маликов сингари таниқли киноижодкорлар раҳбарлигида ўтказилган тўрт курс давомида ўз ҳаётини санъатнинг ушбу тури билан боғлашга қарор қилган 59 нафар ёшлар таҳсил олган. Улар режиссура, драматургия, актёрлик маҳорати ва операторлик бўйича керакли билим ва кўникмаларга эга бўлган. Уларга актёрлар Карим Мирҳодиев ва Дилмурод Масаидов, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, таниқли кинодраматург Эркин Аъзамов, операторлар Жасур Шаметов, Азиз Арзиқулов, Ҳамидулла Ҳасанов сингари ўз касбининг моҳир усталари бўлган инсонлар сабоқ берган.

Биринчи мавсумнинг икки нафар битирувчиси 4-Халқаро PROlogue кинофестивалида ўз қисқа метражли фильмлари билан асосий конкурсда иштирок этган. Аюб Шаҳобиддинов курсидан Маҳлиё Асқаралиеванинг «Қуш» номли фильми ва Рашид Маликовнинг шогирди Гулнора Иванованинг «Фонтан» картинаси кинофестивалнинг халқаро ҳайъати томонидан юксак эътирофга сазовор бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz