Му5
8

«Ёш китобхон» танловининг янги мавсумига аризалар қабули бошланди

ЖАМИЯТ 08.04.2019, 13:06
800
«Ёш китобхон» танловининг янги мавсумига аризалар қабули бошланди

Шов-шувли лойиҳалардан бири «Ёш китобхон»нинг 2019 йил мавсумига аризалар қабули бошланди.

“Ёш китобхон янги-янги китобхонларни оммавий кашф этишда давом этади. Сиз ҳам 2019 йилнинг «Ёш китобхон»ига айланмоқчимисиз? Унда шошилинг!

Танлов буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Танловга мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати ва тилидан қатъий назар 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча ёшлар иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этишни хоҳловчи ёшлар жорий йилнинг 1 апрелидан 15 майига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари ёки маҳаллий Кенгашларига ариза билан мурожаат қилиб, ўзи ҳақидаги тегишли маълумотлар (танлов анкетаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхалари)ни тақдим этади.

Танлов қуйидаги учта ёш тоифаси бўйича алоҳида-алоҳида тартибда ўтказилади:

—10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар;

— 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар;

—20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар.

Танловда иштирокчиларнинг ёши ариза топширган сана бўйича инобатга олинади.

Миллионлаб ёшларнинг севимли танловига айланган «Ёш китобхон»нинг 2019 йилги мавсуми учун саралаб олинган китоблар рўйхати ҳақида маълумот ёки ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан (99) 858-43-54 телефон рақами ёки Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари орқали маълумот олишингиз мумкин.

Китоб ўқинг, дунёқарашингизни ўзгартиринг, Ватан тараққиёти йўлида бирлашинг ва Президент совғаси Спарк эгаси бўлинг!

Бу йилги танлов “Менинг юртим” канали орқали эфирга узатилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz