Ташкент +4° Tue 14:13
Долзарб мавзулар Фото

“Энг шимолий африкалик” Ёқутистондаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 17.04.2019, 10:32

“Энг шимолий африкалик” Ёқутистондаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди, дея маълум қилди Лайф.ру нашри.

Марк Бабатунде Россиянинг энг совуқ ўлкасига тўрт йил аввал келган эди. Уни бу ерга севги олиб келган экан.

Бабатунде Покровск қишлоғида рафиқаси ва болалари билан умргузаронлик қилади. У россиялик қизни севиб қолгани учун совуқ ўлкага келган.

Марк қишлоқ мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайди — болаларга инглиз ва хитой тилидан дарс беради, ўзи эса рус ва ёқут тилини ўрганади.

Бабатунденинг айтишича, маҳаллий совуққа ҳам кўникиб қолган — пийма этиклар бунда қўл келади. Миллий таомлардан эса нигерияликка фақат балиқли таомлар ёқар экан.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии