Рочестер университети тадқиқотчилари кишидаги қандай характер белгилари узоқ умр кўришга сабаб бўлишини аниқлашди, деб хабар берди U-f.ru нашри.
48 йил давом этган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тарбияли ўсмирлар пала-партиш юрадиган тенгдошларига нисбатан узоқ умр кўришар экан.
Тадқиқот якунларига кўра, эътиборли, хотиржам, тарбияли, ақли расо ва зийрак ўқувчилар анча ёшгача боришар экан.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, пала-партиш ҳаёт кечириш, кир-чир юриш мактаб ва олий ўқув юртида қуйи кўрсаткичларга, ишда кам даромад топишга ва ҳатто никоҳдан ажрашишгача олиб келар экан.