Му5
4

Танк биатлони бўйича Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мусобақаси старт олди (Фото)

ЖАМИЯТ 02.05.2019, 09:42
Теглар: Фото
1111
Танк биатлони бўйича Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мусобақаси старт олди (Фото)

Кеча, 1 май куни “Чирчиқ” полигонида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилиши режалаштирилган Танк биатлони мусобақасининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Унда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, Қуролли Кучлар фахрийлари, ўқувчи ёшлар, ҳарбий оркестр созандалари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

“Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад – Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларининг жанговар бўлинмалари ўртасида энг илғор индивидуал тайёргарликка эга бўлган танк экипажларини танлаб олиш. Уларнинг энг моҳирларига юртимиз манфаатларини халқаро армия ўйинларида ҳимоя қилиш шарафи берилади”, – дейди Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Бахтиёр Ўролбоев.

Барча ҳарбий округдан иштирок этаётган экипажлар Т-62, Т-64, Т-72 русумли танкларда белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланишга киришди. Старт ва финиш, эстафетани бериш ва тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланиш участкалари билан жиҳозланган мусобақа трассасидан илдамлаган экипажлар сувли тўсиқ, қўрғон, чуқур, миналаштирилган йўлак, эскарп кўприкларидан ўтиб, отиш марраларида нишонларни аниқ мўлжалга олди.

Эслатиб ўтамиз, танк биатлони беллашувларининг финал босқичи жорий йилнинг 5 май куни, “Чирчиқ” полигонида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳслар давомида замонавий ва Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий техникаларнинг намойиши ҳамда ҳарбий санъаткорларнинг концерт дастурлари тақдим этиб борилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

22.01.2020, 18:06

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан...
Қорақалпоғистон Республикасида Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ёрқин лаҳзалари (Фоторепортаж)

14.01.2020, 20:17

Бугун, 14 январь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда...
Нукусдаги фестивалда ҳарбийларнинг чиқишлари, ёшлар билан қувноқ баҳслар, қурол, ҳарбий техникалар кўргазмаси ва бошқалар намойиш этилди (Фото)

14.01.2020, 18:07

Ватанпарварлик ойлиги доирасида барча ҳудудларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ватанпарварлик фестиваллари орқали Ватан ҳимоячилари куни айёми умумхалқ байрами сифатида халқимиз билан бирга ўтказиляпти.Нукус шаҳри...
Австралия табиий офат исканжасида (Фото)

07.01.2020, 12:29

2019 йилнинг октябрь ойларида ҳаво ҳароратининг исиб кетиши оқибатида Австралиянинг шарқий ҳудудларида бошланган ўрмон ёнғинлари ҳозирда Янги жанубий Уэлс ва Виктория штатларининг жанубий-шарқий қисм ҳудудларигача...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz