Ташкент +4° Thu 00:59
Долзарб мавзулар Фото

​Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва GIZ қишлоқ хўжалиги кооперативлари тараққиёти йўлида ҳамкорлик қилишади.

Бўлимлар: ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 02.05.2019, 17:33

Гулистон давлат университетида «Ўзбекистондаги барқарор қишлоқни ривожлантириш» бўйича бошқарув қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу лойиха Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги кўмагида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) бошчилигидаги консорциум томонидан амалга оширилади.

Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Саидкамол Хўжаев, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бошқарма бошлиғи Юлдуз Абдуганиева, Гулистон давлат университети проректори Сулаймонов Амалиддин, шунингдек, халқаро экспертлар ва лойиҳа ходимлари иштирок этишди.

Лойиҳани амалга ошириш жараёни тақдимотида Беате Шорайт лойиҳанинг ютуқларини, шу жумладан мамлакатнинг тўртта ҳудудида қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этилганини тақдим этди. Ушбу кооперативлар фаолиятида илғор Европа технологияларидан фойдаланади ва қиймат занжирларини яратиш орқали минтақаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган.

Учрашув давомида қишлоқ хўжалигини комплекс ривожлантиришда кооперативларнинг роли алоҳида қайд этилди.

«Қишлоқ хўжалиги кластерлари билан биргаликда кооперативлар сув ва ердан фойдаланиш самарадорлиги ва хосил унумдорлигини оширишга ёрдам беради - деди Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Саидкамол Хўжаев - биз GIZ ва Европа Иттифоқи делегациясига кооперативларни тарғиб қилишгани учун миннатдорчилик билдирамиз ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тажриба ва билимларни тарқатишни таклиф қиламиз".

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарининг ўринбосари «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-4239-сонли Президент Қарори қабул қилинганидан кейин республиканинг 4 вилоятининг 8 та туманида 31 та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилганини таъкидлади. Бу ўз ўрнида Ўзбекистон фермерлари томонидан ўзаро ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигининг исботидир.

Мисол тариқасида, Саидкамол Хўжаев Тошкент вилоятининг Паркент туманида бугунги кунда умумий майдони 4400 гектар бўлган 9 та кооператив мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бошқарув қўмитасининг йиғилишининг якунида лойиҳага ижобий баҳо берилди ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва лойиҳа ўртасида ҳамкорлик тўғрисида қарор қабул қилинди. Хусусан, томонлар Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича халқаро экспертлар ва тренерларни жалб қилиш орқали «ToT»(Training of Trainers - Тренерлар учун тренинглар) тамойили асосида биргаликда ишлашга келишиб олишди, бу эса бутун мамлакат бўйлаб билимларни кенгайтириш ва фермерларнинг ушбу соҳада илғор тажрибалардан фойдаланишини таъминлайди.

Бошқарув қўмитаси аъзолари, шунингдек, анор етиштириш ва анор шарбатини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган «Дехқонобод асл анори» қишлоқ хўжалиги кооперативининг фаолияти билан танишдилар. Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари Гулистон давлат университетининг экспериментал биологик лабораториясига ташриф буюришди. Ушбу лаборотория лойиҳа доирасида тупроқни таҳлил қилиш бўйича кенг қатламдаги хизматларни кўрсатиш учун марказ ташкил етилган. Лаборатория минтақанинг тупроқ шароитини тушуниш, ўсимликларни оптимал ўстириш ва унумдорлигини ошириш буйича режалар ишлаб чиқазиш учун жиҳозланган.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии