АҚШда катталиги бўйича учинчи ўринда турадиган Давенпорт шаҳрини сув босди, дея хабар қилмоқда ABC News нашри.
Гап шундаки, Миссисипи дарёси шу кунларда ўз қирғоқларидан анчайин баландга кўтарилган. Негаки, шу кунларда дарё атрофидаги ҳудудларда ёғингарчилик ва ўпирилиш айни авжида. Дарёнинг асов сувлари тўғонни ёриб ўтган ва шаҳарни бутунлай сув босган.
Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.