Шотландиянинг “Глазго Рейнжерс” жамоаси дарвозабони Аллан Макгрегор матч пайтида “Хиберниана” жамоасининг футболчисини тепгани учун майдондан четлатилди, деб хабар бермоқда BBC Sport Scotland нашри.
Учрашувнинг 89-дақиқасида Макгрегор тўпни ўзининг жарима майдончасидан олиб чиқаётганда, сакраётиб оёғи билан “Хиберниана” ўйинчиси Марк Мак Налтига зарба беради. 37 ёшли дарвозабон йиқилиб, ўзини жароҳат олганликка солади.
Шундан сўнг судья унга қизил карточка кўрсатди.
Аммо шунга қарамай, Макгегорнинг жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.