Долзарб мавзулар Фото

​Парадзюдочиларимиз Боку Гран-присини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 15.05.2019, 09:12

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида парадзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа ўз якунига етди. Турнирнинг иккинчи кун дастурида оғир вазнли спортчилар баҳс олиб боришди.

Қувонарлиси, ушбу кун дастурида татамига чиққан дзюдочиларимиз 2 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Йигитларимиздан энг оғир вазнда Ширин Шарипов (+100 кг) ҳамда қизларимиздан Нафиса Шерипбаева (-63 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратган бўлса, Васила Алибоева (-70 кг) бронза медали учун кечган беллашувда устун келиб, терма жамоамиз ҳисобига яна бир медални тақдим қилди.

Шу тариқа мусобақада 4 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа орқали вакилларимиз Токио Паралимпия ўйинлари учун ҳам йирик рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлишди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии