Гонконгда истиқомат қилувчи 3 ёшли қизалоқ ўз қобилияти билан интернет юлдузига айланди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.
Шарлотта бор-йўғи 3 ёшда бўлишига қарамай, у европалик машҳур бастакор Иоганн Себастъян Бахнинг асарларини пианинода ижро этади. Қизалоқ мусиқа мактабида таҳсил олади. Унинг устозларининг сўзларига кўра, бу каби мураккаб асарлар 5 синфдан бошлаб ўргатилади. Шарлотта томонидан ижро этилган мусиқий асар тасвирланган видео ижтимоий тармоқларга жойлангач, қисқа фурсатда 5 миллион маротаба томоша қилинганиҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган.