Ташкент +4° Thu 00:59
Долзарб мавзулар Фото

Тошкентда рэп ва диджейларнинг Халқаро фестивали ўтказилади

Бўлимлар: ШОУ-БИЗНЕС
Теглар:
Добавлено: 15.05.2019, 12:01

14 май куни соат 15:00да “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан рэп йўналишида ижод қилувчи ёшлар билан ижодий учрашув ўтказилди...

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ташкил этилаётган мазкур учрашувда рэп ва шу каби йўналишларни ривожлантириш, бу йўналишларда ижод қилаётган ижодкорлар билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Чунки рэп йўналишида ижод қилаётган кўпчилик ёшларга нисбатан салбий қарашлар мавжудлиги, шу боис бу йўналишда ижод қилаётганлар борасида турли фикрлар юзага келгани ҳам сир эмас. Мана шу сабабларни бартараф этиш, бу йўналишда тарбиявий аҳамиятга эга ижод намуналарини кўпайтириш орқали, унинг фойдали томонларини кўрсатиб бериш, шунингдек, бу соҳада ижод қилаётган аксарият ёшлар фаолиятида талабчанлик ва масъулият, ижтимоий жараёнларга дахлдорлик туйғусини оширишга ҳам аҳамият қаратилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, жорий йилнинг 16-17-18 август кунлари Тошкент шаҳрида Рэп ва Диджейларнинг Халқаро фестивалини ўтказиш белгиланган.

Шу боис ушбу учрашув орқали “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси келгусида рэп ижрочиларини саралаш, уларнинг ижодини баҳолаш, мастер-класслар ўтказиш, оригинал қўшиқлар яратишларига кўмаклашиш каби тизимли ишларни ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ижтимоий тармоқларда “Рэп йўналиши” бўйича лебель, телеграмм бот, инстаграм тармоқларида янги рукн очиш ва уларни янгиликлар билан тўлдириб бориш, яхши ижро маҳоратига эга рэп ижодкорларини саралаш ҳамда улар орқали Ватанни улуғловчи қўшиқлар тайёрлаш ва унга клип суратга олиш, телеканалларда намойиш этиш ҳамда уларни концерт дастурларига тавсия этиш каби кўплаб имкониятлар ҳам яратилади.

Мазкур давра суҳбатида иштирокчи ижодкорлар билан фикр алмашилиб, рэп йўналишининг истиқболдаги режалари белгилаб олинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии