Европа Иттифоқи суди Иттифоқга аъзо давлатлар ҳудудида бирор жиддий жиноят содир этган қочоқларни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар қилди Репорт нашри.
Бу каби ҳолатда улар қочоқ мақомини йўқотади ҳамда вақтинчалик бошпана ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилади.
Европарламентга сайловлар арафасида миграция ва шунга ўхшаш масалалар муҳим роль ўйнайди.