Долзарб мавзулар Фото

​Расман: Аллегри "Ювентус"ни тарк этади

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 17.05.2019, 22:03

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум охирида клубни тарк этади. Бу ҳақида Турин клуби расмий сайтида эълон қилинди.

Эртага, 18 май куни клуб президенти Андреа Аньелли ва Аллегри иштирокида мутахассиснинг истеъфосига аталган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

"Ювентус" Массимилиано Аллегри қўл остида 5 марта А Серия, 4 марта Италия Кубоги ва 2 марта мамлакат Суперкубогида зафар қучди. Аллегри Турин клубида 269та баҳс ўтказиб, 191та ғалабага эришди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии