Sevimli

Сирғалилик ўз танишига гиёҳванд модда "совға" қилмоқчи бўлганда қўлга олинди

ЖАМИЯТ 27.11.2014, 16:26
Сирғалилик ўз танишига гиёҳванд модда "совға" қилмоқчи бўлганда қўлга олинди

Тергов давомида Сирғали туманида яшовчи йигит бир йилдан бери уйининг орқасида ёввойи ҳолда ўсувчи наша ўсимлигининг баргларидан гиёҳванд модда тайёрлаб, ўзи истеъмол қилиши ва чўнтагидаги гиёҳванд моддасини ўз танишига қачонлардир берган ёрдами учун “совға” тариқасида олиб келганини маълум қилди, деб ёзмоқда uz24.uz "Инсон ва ҳуқуқ" газетасига таянган ҳолда.

Хабар берилишича, дастлаб Миллий хавфсизлик хизмати ва ИИБ ҳамкорлигида Сирғали туманида ўтказилган махсус тадбир давомида “Қибрай” кафеси ёнида атрофга олазарак қараб турган йигит шубҳа уйғотган. Холис гувоҳлар иштирокида текшириб кўрилганда, унинг ёнидан кўп миқдорда “Марихуана” аталмиш гиёҳванд модда топилган. Тергов мобайнида эса унинг ушбу гиёҳванд моддани истеъмол қилиши ва бошқаларга ҳам “саҳийлик” қилиб улашиб юриши аниқланди.

Шунингдек, йигитнинг 19 ёшида оғир жиноятга қўл уриб, суд ҳукми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани, маълум муддатдан сўнг унинг ёшлиги ҳисобга олиниб, амнистия акти билан жиноий жавобгарликдан озод қилингани ошкор бўлди.

Суд унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ узоқ муддатли жиноий жазо ва гиёҳвандликдан мажбурий даволаш чораси тайинлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси