Sevimli

ННТларга янги грант сертификатлари топширилди

ЖАМИЯТ 28.11.2014, 10:41
ННТларга янги грант сертификатлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини янада кучайтириш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ташкил этилган тадбирда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, жамоат тузилмалари вакиллари, журналистлар иштирок этди.
Парламент комиссияси раиси А.Саидов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили изчиллик билан амалга татбиқ этилиши натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеи тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.
Мамлакатимизда 8 мингдан ортиқ ННТ жамиятимизнинг турли соҳаларида фаол иш олиб бораётир. Уларнинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш, лойиҳаларини такомиллаштириш, жамиятимиздаги демократик ислоҳотларни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан тасдиқланган режага асосан ННТларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларга оид лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда беш маротаба давлат гранти танловлари ўтказилди.
Ёшларнинг интеллектуал-ижодий салоҳиятини юксалтириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ўғил-қизларни спортга кенг жалб этиш учун зарур шароит яратиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофазалаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби йўналишлар бўйича ўтказилган танловларда ННТларнинг 130 лойиҳаси ғолиб деб топилди. «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўндан ортиқ ижтимоий буюртмалар бўйича танлов ўтказилди. Ушбу танловлар ғолибларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 миллиард 108 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Тадбирда давлат гранти ва ижтимоий буюртма бўйича ўтказилган танловлар ғолибларига сертификатлар топширилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1