Му5
50

​Ёшларимиз оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишади

СПОРТ 20.05.2019, 22:01
959
​Ёшларимиз оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишади

1-8 июнь кунлари Фужи давлатининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг 20 ёшгача бўлган кучли атлетлари иштирок этадиган мазкур мусобақада юртимиз шарафини терма жамоамиз аъзолари Адҳамжон Эргашев (-73 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг) ҳимоя қилишади.

51 давлатдан 500 нафардан спортчилар иштирок этиши кутилаётган жаҳон биринчилиги 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига юқори рейтинг очколарини тақдим этиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Шунингдек, ушбу мусобақа вакилларимиз учун жорий йилнинг сентябр ойида Таиланд давлатида бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2018 йилда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 7-14 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда Адҳамжон Эргашев олтин, Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритган эди.


Шарҳлар