2014 йили Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги томонидан хорижий сармоялар иштирокида фаолият юритиб келаётган 1437 та корхонада мониторинг ўтказилди, дея хабар бермоқда ut.uz.
Бу ҳақидаги маълумот вазирлик томонидан ташкил этилган “Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар фаолияти: амалиёт ва муаммолар” мавзусидаги конференцияда берилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида сармояларни ўзлаштириш 10.7 фоизга, хусусан хорижий сармояларни ўзлаштириш 22.3 фоизга етган. 105 та юқори ва замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш бўйича муҳим сармоя киритилган лойиҳалар амалга оширилган.