Sevimli

Юнусободдаги чорраҳада светофор ёниб кетди

ЖАМИЯТ 28.11.2014, 11:42
Юнусободдаги чорраҳада светофор ёниб кетди

27 ноябр куни соат 17:00лар атрофида Юнусобод туманининг “Шаҳристон” чорраҳасида светофор ёниб кетди, дея хабар бермоқда podrobno.uz.

Кутилмаган воқеанинг расми ва видеотасвирлари ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб кетди. Фойдаланувчилар бу мосламанинг ёниб кетишига нима сабаб бўлишини ўйлаб топа олишмади. Шундай вариантлардан бири электр токининг қисқа туташуви бўлиши мумкин.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, светофор бирданига ёниб кетган ва олов қисқа муддатда мосламани ишдан чиқарган. Натижада чорраҳада ҳаракат тартиби бузилган ва тиқилинч ҳолат юзага келган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси