АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қайси касб аёлларга кўпроқ мос

Эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аёллар сони деярли эркаклар сони билан бир хил. Бироқ шаҳарларда аёллар эркаклардан кўпроқ, қишлоқларда эса аксинча, эркаклар кўпчиликни ташкил этади. Ўртача олиб қаралганда, аёллар эркакларга қараганда 5 йил кўпроқ яшайди ва жами жиноятларнинг 17 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади, деб ёзмоқда podrobno.uz.

Уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги иштирок хусусида бундай деб бўлмайди. Масалан, таълим йўналишида ҳам номутаносиблик кузатилади. рақамларга кўра, олий ўқув юртларига ўқишга кирган 258.4 минг талабанинг 36.5 фоизини аёллар ташкил этади. Аёлар кўпроқ ижтимоий фанларни ўрганишмоқда. Бу кўрсаткич 50 фоизга 60 фоиз бўлса, техник йўналишдаги талабаларнинг 18-19 фоизинигина қизлар ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш, спорт, таълим ва санъат соҳаларида 70 фоиз ходимлар аёллардан ташкил топган. Бошқача қилиб айтганда, шифокор, ўқитувчи ва санъат фаолиятини “аёлларга оид касб” ёки “аёллар иши” деб аташ мумкин.

Бундан ташқари номутаносиблик давлат бошқарув соҳасида ҳам кузатилмоқда. Давлат бошқаруви органларида бу кўрсаткич 27 фоиздан ошмайди, маҳаллий органларда эса 19 фоиз. Таъкилаш керакки, ҳокимлар орасида аёл киши йўқ.

    Бошқа янгиликлар