Тожикистон пойтахти Душанбе яқинидаги қамоқхонада рўй берган исён туфайли 32 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди ТАСС нашри.
Қурбонларнинг 3 нафари турма ходимлари, қолган 29 нафари маҳбуслардир.
Тўқнашув ИШИД терорчилик ташкилотига алоқадор маҳбуслар қочишга уринганидан сўнг бошланган. Жиноятчилар ходимларга пичоқ ва бошқа ўткир қуроллар билан ҳужум қилишган. Олиб борилган тезкор операция давомида исёнда иштирок этган 30 дан ортиқ маҳбус қўлга олинган.