Sevimli

UMS тариф режалари ҳамда интернет пакетлари ҳақида овозли хабар бермоқда

ЖАМИЯТ 28.11.2014, 16:54
UMS тариф режалари ҳамда интернет пакетлари ҳақида овозли хабар бермоқда

Universal Mobile Systems (UMS)  мобил оператори 130-09-09 рақами орқали тариф режалари, акциялар ва интернет пакетлари ҳақида тўлиқ маълумот бермоқда. Рақамга фақат шаҳар телефонларидан қўнғироқ қилиш мумкин. Бу ҳақда uz24.uz нашри “iLike.uz” да берилган маълумотларга таяниб маълумот беради.

Янги алоқа оператори жисмоний шахслар учун қуйидаги тарифларни таклиф этмоқда:

“Старт” тарифи – кунлик абонент тўлови 10 цент, Ўзбекистон бўйлаб чиқиш қўнғироқларининг бир дақиқаси ва бир SMS нархи 3 цент. Тариф ойига 100 Мб текин интернетни ҳам ўз ичига олади.

“Макси” тарифи –  ойлик абонент тўлови 15 доллар, ойига Ўзбекистон бўйлаб 1000 дақиқа сўзлашув. Тариф 600 Мб интернетни ўз ичига олади. Бир SMS нархи – 2 цент, лимитдан ташқари сўзлашувнинг бир дақиқаси 2 цент, 1 Мб интернет эса 10 цент.

“Абсолют” тарифи – ойига 150 долларга Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқ, SMS ва интернет тақдим этади.

Шунингдек, қуйидаги корпоратив тарифлар ҳам ишга туширилади:

Corp тарифи – ойига 25 долларлик тўлов эвазига компания ичида чексиз қўнғироқлар, компания ташқарисида эса 2000 дақиқа, шунингдек,  800 Мб интернет тақдим этилади.

Corp VIP тарифи – ойига 45 доллар эвазига компания ичида чексиз ва компания ташқарисида 5000 дақиқа қўнғироқ, 2500 та SMS ҳамда 1200 Мб интернет тақдим этилади.

Барча тарифларда кирувчи қўнғироқлар бепул.

Интернет-пакетлар

5 доллар эвазига 300 Мб; 10 доллар эвазига 1000 Мб.

Хабарда UMS бош офиси Тошкент шаҳри Амир Темур кўчасида жойлашган собиқ “МТС-Ўзбекистон”нинг бош биносида бўлиши, офислар  соат 9:00 дан 18:00 гача ишлаши қайд этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1