Sevimli

Каттақўрғонлик шифокор 450 минг "суюнчи" пулига чақалоқни сотиб юборгани аниқланди

ЖАМИЯТ 28.11.2014, 17:01
Каттақўрғонлик шифокор 450 минг "суюнчи" пулига чақалоқни сотиб юборгани аниқланди

Каттақўрғон шаҳридаги туғуруқ комплексида бир неча йилдан буён акушер гинеколог вазифасида ишлаб келган шифокор ўз ваколатидан фойдаланиб жиноятга қўл урди, дея хабар беради uz24.uz нашри.

Маълум бўлишича, навбатчиликда турган пайтида унинг хонасига чамаси 25 ёшлар атрофидаги нотаниш жувон кириб, янги туғилган чақалоқни ташлаб, ном-нишонсиз йўқолиб кетади.

Шифокор эса бундан унумли фойдаланиб, олдиндан режалаштириб қўйган тамагирлик мақсадидаги жиноий хатти-ҳаракатини амалга оширади. Яъни узоқ йиллардан буён бефарзанд бўлган танишига чақалоқни 450 минг сўм “суюнчи” пулига сотиб юборади.

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади, деганларидек, яқинда жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида ушбу жиноий иш кўриб чиқилди. Нафсига қул “суюнчи”хўр шифокор  қилмишига яраша қонуний жазо олди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси