Долзарб мавзулар Фото

Руслан Нуриддинов Лондон Олимпиадасида антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 28.05.2019, 11:46

Спорт арбитраж судининг (CAS ADD) Допингга қарши кураш бўлими Ўзбекистон вакили Руслан Нуриддиновни 2012 йилги Лондон Олимпиадасида оғир атлетика бўйича мусобақаларда антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топди.

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) декабрь ойида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан спортчиларнинг допинг намуналари қайта текширилганидан сўнг Руслан Нуриддинов четлаштирилгани тўғрисида маълум қилганди.

Хабарда айтилишича, Нуриддиновнинг таҳлил намунасида дегидрохлорметилтестостерон моддаси аниқланган.

Апрель ойида ХОҚ ишни CAS’нинг допингга қарши курашиш бўлимига кўриб чиқиш учун топширди. Ишни кўриб чиққан мутахассис спортчи антидопинг қоидаларини бузган, деган хулоса келди ва унинг Лондондаги ўйинларда қайд этган натижасини бекор қилди. Иш кейинги суриштирув ишларини амалга ошириш учун IWF’га топширилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии