Ташкент +4° Wed 09:36
Долзарб мавзулар Фото

Абдулла Қурбонов лицензиясидан айрилди

Бўлимлар: ШОУ-БИЗНЕС
Теглар:
Добавлено: 31.05.2019, 15:53

Тузилган лицензия битимининг 4.2.9-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар мунтазам равишда бузилганлигини инобатга олиб, Қурбонов Абдулла Акбарович номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 5706-сон лицензиянинг амал қилиши 31 май кунидан тугатилди. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" ДМ маълум қилади.

Қайд этилишича, яқинда ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг чиқарган видеосига ҳақоратомуз тарзда ўз муносабатини йўллаган хонанда Абдулла Қурбонов томонидан санъаткор одобига тўғри келмайдиган ноўрин сўзлар орқали муборак Рўзаи Рамазон ойида кенг омманинг ғашига тегиш ҳоллари кузатилган. Унинг кетма-кет чиқарган бундай номақбул аудио-видеолари ўз навбатида ёшлар орасида ва жамоатчилик ўртасида салбий фикр уйғотиб, норозиликларга сабаб бўлган.

Юқорида ҳолатлар бўйича хонандага Муассаса томонидан бир неча маротаба огоҳлантириш берилганига қарамасдан, ножоиз муносабатли фикрларни кенг оммага тарқатишни яна такрорлаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии