АсосийDunyo

Қозоғистоннинг янги президенти расман давлат раҳбарлиги лавозимига киришди (Видео)

'Қозоғистоннинг янги президенти расман давлат раҳбарлиги лавозимига киришди (Видео)'ning rasmi

Бугун Қозоғистонда янги сайланган президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг қасамёд қабул қилиб, расман давлат раҳбарлиги лавозимига киришди.

Инагурация маросими пойтахт Нур- Султон шаҳридаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтди. Маросимда Тоқаев мамлакатнинг аввалги президенти Нурсултон Назарбоевнинг стратегиясини амалга ошириш бўйича иш олиб боришини маълум қилди. Ўзининг илк президентлик нутқида Тоқаев Қозоғистон мувозанатли ва кўп векторли ташқи сиёсатни давом эттиришини таъкидлади.Янги сайланган давлат раҳбари фаолиятида асосий эътиборни ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш ва жамиятнинг бирлигини таъминлашга қаратмоқчи эканлигини билдирди. Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Қозоғистонда ҳисоб бўйича олтинчи марта бўлиб ўтган президентлик сайловида «Нур Отан» партиясидан номзод сифатида қатнашган Қосим-Жўмарт Тоқаев 70,96 фоиз овоз билан ғалабага эришган эди. Энди у келаси 5 йил давомида Қозоғистонни бошқаради.


Бошқа янгиликлар