Гаитининг бир қатор йирик шаҳарларида оммавий норозиликлар туфайли тартибсизликлар келиб чиқмоқда, деб хабар берди Euronews.com.нашри.
Намойишчилар дўкон ва бино ойналарини синдириб,автомобилларга ўт қўйишган. Полиция эса уларни тарқатиш вақтидакўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўляпти.Тартибсизликлар сабабли мактаблар ҳамда давлат муассасалари вақтинчалик ёпилди. Намойишчиларнинг асосий талаби мамлакатдаги молиявий фирибгарликларга чек қўйишдан иборатдир.