Ташкент +4° Tue 03:13
Долзарб мавзулар Фото

«Тошкент-2025: Трансформация» концепциясининг асосий тезислари нашр этилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 18.06.2019, 15:02

Жорий йилнинг май ойида «Тошкент- 2025: Трансформация» концепциясини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Тошкент шаҳар ҳокимига тақдим этганлгани ҳақида хабар берилганди. Унда экспертларнинг билдирган кўпгина таклифлари қўллаб-қувватланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг маълум қилишича, «Тошкент- 2025: Трансформация» концепциясининг асосий тезислари нашр этилди. Қайд этилишича, тақдим этилган вариант тайёр стратегия эмас, балки келажакдаги иш йўналишини муҳокама қилиш ва белгилаб олиш учун дастлабки концепциядир.

«Тадбирлар дастурлари, йўл хариталари ва НЛА лойиҳалари билан батафсил стратегияни тайёрлаш – буларнинг барчаси ишимизнинг навбатдаги амалга ошириш босқичи ҳисобланади», дейилади жамоатчилик кенгаши хабарида.

«Урбанистика маркази» ННТнинг базасида амалга оширилаётган «Тошкент 2025: Трансформация» лойиҳасининг асосий қийматини «Шаҳар халқ учун» постулати белгилайди — унда фуқароларнинг манфаатлари барча ташаббуслар марказида жойлашганлиги акс этган.

Жамоатчилик томонидан билдирилган конструктив мулоҳазалар ва таклифлар таҳлил қилиниб, шаҳар ҳокимияти маъмуриятига топширилади.

Ҳужжатни ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Концепция Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Жамоатчилик кенгаши кўмагида «Урбанистика маркази» ННТ томонидан тайёрланган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии