Долзарб мавзулар Фото

Гилос тагига экилган марихуанна фош этилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 22.06.2019, 16:10

Божхона ходимлари гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаган шахсни фош этишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари хамда вилоят ИИБ ходимлари хамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, Сариосиётуманидаги “И” боғдорчилик фермер хўжалигига тегишли томорқа холислар ва мутахасис иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, фуқаро Н.Б томонидан фермер хўжалигига тегишли томорқадаги гилос дарахтлари тагига экилиб, парваришланган 5 туп марихуана ўсимликлари борлиги аникланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии