41

Равшан Эрматов: Нега энди футболда коррупцияга йўл қўйиб бериш керак?

СПОРТ 29.06.2019, 12:00
2103
Равшан Эрматов: Нега энди футболда коррупцияга йўл қўйиб бериш керак?

Айни дақиқаларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда ЎФА вице-президенти вазифасини бажарувчи Равшан Эрматов, ЎФА вице-президенти Шоакром Исроилов ҳамда ЎФА Бош котиби Аваз Мақсумовлар иштирок этишяпти.

Анжуман аввалида Равшан Эрматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Шу кунгача менга интервью бериш борасида жуда кўплаб таклифлар тушди. Аммо, кимгадир интервью бериб, бошқаларнинг мурожаатига эътиборсиз қараш адолатдан бўлмасди. Шунинг учун бугун матбуот анжуманида барчани қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришга қарор қилдик.

Илк бор ЎФА вице-президенти сифатида таништирилган пайтимда ҳам айтгандим, менга кабинетда ўтириб раҳбарлик қилишдан кўра майдонга чиқиб ҳакамлик қилиш, ўйинни бошқариш осонроқ. Лекин, бугунги футболимиздаги оғриқли ҳолатни кўриб томошабин сифатида қараб туролмасдим.

Биз аввало футболимизга шаффофликни олиб киришга ҳаракат қиламиз. Шу мақсадда ички чемпионатларимизда коррупцияга барҳам бериш, келишилган ўйинларда иштирок этган футболчи ва мураббийлар, клублар раҳбарларига нисбатан қаттиқ курашамиз. Бугун юртбошимиз жамиятда адолатни қарор топтириш йўлида астойдил интилаётган экан, нега энди футболда коррупцияга йўл қўйиб бериш керак? Бунга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz