41

Универсиада-2019: Ҳикматиллоҳ Тўраев терма жамоамизга иккинчи бронзани туҳфа этди

СПОРТ 06.07.2019, 10:28
1944
Универсиада-2019: Ҳикматиллоҳ Тўраев терма жамоамизга иккинчи бронзани туҳфа этди

Италиянинг Неаполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалари ўртасида ўтказилаётган ёзги Универсиада ўйинларининг иккинчи кунги беллашувлари доирасида терма жамоамиз вакиллари яна бир медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

-73 килограмм вазн тоифасида курашган дзюдочимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев Универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди. Юртдошимиз дастлаб Латвия, кейин КХДР, Италия вакилларини мағлуб этиб, ярим финалда россиялик Евгений Прокопчукка имкониятни бой бериб қўйган эди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса черногориялик Марко Гусични доғда қолдиришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги кун беллашувларида бошқа бир дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамов (+90 кг) ҳам шоҳсупага кўтарилган эди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz