АсосийDunyo

Эрон бойитилган уран миқдорини оширишни маълум қилди (Видео)

'Эрон бойитилган уран миқдорини оширишни маълум қилди (Видео) 'ning rasmi

Эрон ядро дастури бўйича келишув шартларидаги барча мажбуриятларни тўлиқ бажармаслигини ва бойитилган уран миқдорини оширишни маълум қилди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Бу эса халқаро ҳамжамиятни қаттиқ ташвишлантирмоқда. Шу муносабат билан МАГАТЭ ташкилоти мазкур ҳафтада ўзининг фавқулодда мажлисини ўтказишини маълум қилди. Ўз навбатида Франция томони дипломатик йўллар орқали ядро дастури бўйича келишувни сақлаб қолишга ҳаракат қилишга уринмоқда.

Мамлакат президенти Эмануэл Макрон мазкур масалада Эрон президенти билан телефон орқали музокара ўтказди. Эслатиб ўтамиз, ушбу келишув Эрон, АҚШ, Россия, Хитой ва Европанинг уч давлати ўртасида имзоланган бўлиб, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан санкцияларнинг бекор қилиниши эвазига Теҳрон томонидан ўз ядро дастурини чеклаш бўйича қатор чора- тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.

Бироқ ўтган йили Дональд Трамп ташаббуси билан АҚШ ушбу битимдаги иштирокни тўхтатиши ва Эронга нисбатан санкцияларнинг қайта тикланиши мазкур можаронинг чуқурлашиб боришига сабаб бўлмоқда. Вашингтонгга жавоб тариқасида расмий Теҳрон келишувда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортмоқда. Британия дипломатияси раҳбари Джереми Хант эса бунинг оқибатлари жуда аянчли бўлишидан огоҳлантирмоқда.


Бошқа янгиликлар