42

30 дан ортиқ объектлар ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилди (Видео)

ДУНЁ 09.07.2019, 17:43
Теги: Видео
831
30 дан ортиқ объектлар ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилди (Видео)

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 43-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ntdtv.ru нашри хабар берди.

Сессиясида 30 дан ортиқ объектлар Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Жумладан, Мексиканинг Калифорния бўғозида жойлашган орол ва қўриқхона ҳудуди рўйхатдан жой олди. Бу ерда денгиз чўчқасининг ноёб тури ҳисобланмиш вакита яшайди. Шунингдек, қулдорлик даврига оид ўзининг архитектурасини шу бугунги кунга қадар сақлаб қолган Бразилиянинг Парати шаҳри ҳам рўйхатга киритилди.Ироқнинг Бобил шаҳри ўттиз йиллик сайъи- ҳаракатлардан сўнг ЮНЕСКО рўйхатидан жой олди.

Қадимий шаҳар қолдиқлари Боғдоддан 90 км узоқликда жойлашган бўлиб, бу ердаги қазилма ва ўрганиш ишлари ҳудуднинг бор-йўғи 15 фоиз қисмида амалга оширилган. ЮНЕСКОнинг бутун жаҳон мероси рўйхатига Исландиянинг Ватнайёкюдль миллий боғи ҳам киритилди. Айнан шу ерда Европанинг энг йирик музликлари жойлашган. Боғнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири бу ерда 10 та вулқон бор, уларнинг 8 таси эса муз билан қопланган. Эрон Хиркон ўрмонлари табиий мерос сифатида Бутунжаҳон мероси рўйхатига олинди. Хиркон ўрмонлари 2 миллион гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, бу ерда қушларнинг 296 тури , сут эмизувчиларнинг 98 тури мавжуд бўлиб, 150 хил ўсимлик, қарағай дарахтлари ўсади.

Комментарии

Нукусда юқори синф ўқувчилари ўртасида янгича ҳарбий-спорт эстафетаси ўтказилди (Видео)

21.10.2019, 09:37

Разведкачиларнинг тўсиқли йўлагини енгиш, гранатани габаритга тушуриш, нишонларга қарата пневматик милтиқдан ўқ узиш ва яна бир қанча синовларга бой бўлган янгича ҳарбий мусобақанинг илк ғолиблари...
Қашшоқлик чегараси юқори бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари маълум бўлди (Видео)

18.10.2019, 17:17

Европа статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳар бешинчи европалик ёки бўлмасам 109 миллион киши ижтимоий изоляция ҳолатига ёки қашшоқлар қаторига тушиб қолиш хавфи остида турибди. Бу...
Филиппин аҳолиси кучли зилзиладан ваҳимага тушди (Видео)

18.10.2019, 17:03

Филиппинда кучи деярли 6,5 баллга тенг бўлган зилзила рўй берди. Ҳодиса аҳоли ўртасида ваҳима келиб чиқишига сабаб бўлди. Ер ости силкинишлари мамлакатнинг Минданао оролида қайд этилган....
Умра зиёратини амалга ошираётган зиёратчилар учраган ЙТҲнинг видеоси эълон қилинди (Видео)

18.10.2019, 16:52

Саудия Арабистонида 39 нафар зиёратчини олиб кетаётган автобус иштирокида йирик йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.Мамлакат ОАВ хабарларига кўра, автобус юк автомобили билан тўқнашиб кетиши ортидан...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+15° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz