42

МАГАТЭ ташкилоти Эрон бойитилган уран ҳажмини белгиланган миқдорни оширганини маълум қилди

ДУНЁ 10.07.2019, 10:16
508
МАГАТЭ ташкилоти Эрон бойитилган уран ҳажмини белгиланган миқдорни оширганини маълум қилди

МАГАТЭ ташкилоти Эрон бойитилган уран ҳажмини 2015 йилда имзоланган ядро келишувида белгиланган миқдордан оширганини маълум қилди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Бу ҳақда атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Юкия Амано айтиб ўтди. Бундан аввал маҳаллий ОАВ Ислом республикаси бойитилган уран ҳажмини 20 фоиздан ортиққа етказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатган эди. Бу келишувда рухсат этилган кўрсаткичдан 5 маротабага ортиқ деганидир. Европа Иттифоқи Теҳрон хатти- ҳаракатларидан қаттиқ ташвишда эканини билдириб, Эронни ядро дастури бўйича битим шартларни бузмасликка ва мажбуриятларни тўлиқ бажаришга чақирди. Мазкур келишувга кўра, Эрон 15 йил давомида уранни 3.67 фоиздан ортиқ бойитмаслик ва бойитилган уран захираларини 300 кг дан ошмайдиган даражада ушлаб туриш, шунингдек, оғир сув тўплайдиган реакторларни қурмаслик ва ядровий портловчи қурилмаларни ишлаб чиқмасликка мажбуриятини олган.

Ўз навбатида расмий Теҳрон ядро келишуви шартларига амал қилишга интилаётганни таъкидлаб, унинг ҳаракатлари европалик ҳамкорларини ўз мажбуриятларни бажаришга қаратилганини маълум қилди. Эрон ташқи ишлар вазири вакили Аббос Мусави ушбу келишувда иштирок этаётган давлатлар, жумладан Европа давлатлари ўз мажбуриятларни бажармай, фақатгина қуруқ гап сўзларни давом этирадиган бўлса, Эроннинг учинчи қадами кутилмаган ва қатъий бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Расмий Теҳрон БМТ хавфсизлик Кенгаши, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан мамлакатга нисбатан жорий этилган иқтисодий ва молиявий санкцияларнинг бекор қилинишини талаб этмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz