АсосийJamiyat

Халқаро армия ўйинларига жанговар техникаларни ташиш учун махсус дала темир йўл иншооти қурилди (Видео)

'Халқаро армия ўйинларига жанговар техникаларни ташиш учун махсус дала темир йўл иншооти қурилди (Видео)'ning rasmi

Кеча, 9 июль куни Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах вилояти “Фориш” тоғ полигони яқинида навбатдаги Халқаро армия ўйинларига ва Мудофаа вазирлиги миқёсидаги айрим мусобақаларга жанговар техникаларни ташиш учун махсус дала темир йўл иншоот фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Тантанали тадбирда округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов қурилиш ишларида яқиндан ёрдам берган барча ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда кундузги ва тунги вақтларда ишлайдиган Чимқўрғон темир йўл ҳудудида 3 млярд сўм маблағ эвазига махсус дала темир йўл станцияси қурилди. Жанговар техникалар қўриқлаш гуруҳи учун махсус жиҳозланган ҳар бир вагонга 150 млн сўм маблағ сарфланган. Ушбу вагонларда жанговар хизматни олиб бориш учун бир қатор қулайликлар яратилган. Қиш-ёзги мавсумдаги кондеционер, ювиниш ва дам олиш, кузатув хоналаридан иборат.

Ҳарбий техникалар билан ҳаракатланаётган поезд округ қўмондонлиги томонидан онлайн тарзда кузатилиб борилади. Эскисидан фарқли равишда округда биринчи бўлиб, қисқа муддатда платформани ён томонидан ҳарбий техникаларни ортиш ишлари амалга оширилади. Чиқиш майдони эса бетондан қилиниши (аввал темирдан фойдаланилган) оғир техникаларни сирпаниб, тушиб кетишини олдини олади.

Маълумот ўрнида, Ҳозирда Қуролли Кучларда қурол-аслаҳа ва жанговар техникаларни ташиш ишлари темир йўл, ҳаво ҳамда автомобиль транспорт воситалари орқали амалга оширилади.


Бошқа янгиликлар