Долзарб мавзулар Фото

АҚШ ва Франция ўртасида савдо уруши хавфи вужудга келди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 11.07.2019, 16:31

АҚШ Франция ҳукуматининг рақамли хизматлар кўрсатувчи компаниялар қўшимча солиқ жорий этиш режасига қарши тергов бошлади.

Борди-ю ушбу қарор лойиҳаси сенат томонидан маъқулланса, дунё бўйлаб йиллик даромади 750 млн.евродан ортувчи ва Франциядаги даромади 25 млн.еврога тенг бўлган IT компанияларидан қўшимча йиғим ундирилади. Янги солиқ миқдори компаниялар йиллик даромадининг 3 фоизини ташкил этади. Ушбу солиқ тури Американинг бир қатор йирик технологик компаниялари жумладан, Apple, Google,Amazon ва Facebook таъсир этиши тахмин қилинмоқда. Агар тергов натижаларига кўра рақамли хизматларга солинган солиқ АҚШ учун адолатсиз бўлиб чиқса, Вашингтон Парижга нисбатан жавоб чораларини қўллашни маълум қилди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии