АсосийIqtisodiyot

1 августдан ойлик маоши, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилди

'1 августдан ойлик маоши, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилди'ning rasmi

12 июль куни Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади.

Унга кўра, 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар (10 фоиз) оширилди.

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

энг кам иш ҳақи – ойига 223 000 сўм (ҳозирда 202730 сўм);

энг кам ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм (ҳозирда 396500 сўм);

энг кам зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм (ҳозирда 243 300 сўм) миқдорида белгиланди.

    Бошқа янгиликлар