Долзарб мавзулар Фото

Ядро келишуви барбод бўлиш арафасида турибди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 16.07.2019, 10:18

Германия, Франция ва Бирлашган Қироллик эрон ядро келишуви тақдиридан хавотирда эканлигини маълум қилди ва Форс кўрфазидаги юмшатишга чақирди. Бу ҳақда Euronews.com нашри хабар берди.

Ушбу давлатлар раҳбарларининг баёнотида айтилишича, АҚШнинг келишувдан чиқиб кетиши бунинг ортидан Эрон ўз зиммасига олган айрим мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши туфайли бундан тўрт йил аввал эришилган келишув бутунлай барбод бўлиш арафасида турибди. Европанинг уч давлати манфатдор томонларни масалани музокаралар йўли орқали ҳал этишга чақирмоқда. Эслатиб ўтамиз, расмий Теҳрон 8 июль кунидан этиборан бойитилган уран ҳажмини ядро келишувида белгиланган меъёрдан оширганини маълум қилган эди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии