42

Ҳарбий қисмда ўтказилган тўсатдан текширув муваффақиятли якунланди

ЖАМИЯТ 16.07.2019, 12:37
385
Ҳарбий қисмда ўтказилган тўсатдан текширув муваффақиятли якунланди

Аввал хабар берганимиздек, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда тўсатдан текширув машғулотлари бўлиб ўтди.

Одатий режалаштирилган тактик машғулотлар ўз йўлига, бироқ фавқулодда олиб борилган ўқувлар жанговар тайёргарлик ҳолатини синовдан ўтказиш ва оширишда яхши самара беради. Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда ўтказилган кенг кўламли ўқув машғулотлари ҳам айни шу мақсадга қаратилган. Тўсатдан текширув эса, кутилмаганда соат 15-00 да берилган “Тревога” сигнали билан бошланди. Бутун шахсий таркиб тезкор равишда юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди, зудлик билан биноларни қўриқлаш кучайтирилган тизимга ўтказилди.

Ўқувлардан кўзланган асосий мақсад ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини ҳар томонлама текшириш. Ҳар қандай касб эгаси бўлишидан қатъий назар керакли асбоб-анжомлар ва иш қуролларининг бўлиши фаолият самарадорлигини таъминлайди. Саф кўриги давомида эса ҳарбий хизматчиларнинг либоси, ҳужжатлари, сафар халтаси, қурол аслаҳа ва керкакли анжомлари бирма-бир кўздан кечирилди.

Машғулотларнинг иккинчи кунида ҳарбий қисм шахсий таркиби ҳали қуёш кўкка кўтарилмаган тонги соат 4-00 да берилган кўрсатмага мувофиқ, ҳарбий қисмга қарашли дала-ўқув майдонига чиқиш учун ҳаракатга келтирилди. Командирлар томонидан шахсий таркибга техника хавфсизлиги қоидалари тушунтирилиб, ҳаракатланиш бўйича вазифалар юкланди.

Ўқувларни реал вазиятларга яқин тарзда олиб боришга ҳаракат қилинди. Ҳарбий техникалардан таркиб топган колоннага қўйилган пистирма хавфи бартараф этилди. 30 километр масофага жанговар техникалар ва ҳарбий автомашиналар тартибида маршни амалга ошириб, дала-ўқув майдонига етиб келган бўлинмалар белгиланган нуқталарга жойлашди. Юқори қўмондонлик билан тезкор алоқа пункти ташкил этилди.

Жанговар амалиётларда ҳарбий хизматчининг ҳаркатланишини чеклаб қўядиган, хатто, умрига зомин бўалидган хавфлардан бири оммавий қирғин қуролларидир. Дала-ўқув майдонида юрт посбонлари айни шу хатарга қарши махсус кийимларни кийиш бўйича имтиҳон топширишди.

Жазирама тафти уфуриб турган майдоннинг бошқа ерида бир кишилик муҳандислик иншоотини барпо этиш бўйича синовлар олинди. Ҳаво ҳарорати иссиқ ва юмшоқ тупроқли ер бўлганлиги сабаб ҳарбий хизматчиларга окопларни ковлаш учун 25-30 дақиқа вақт оралиғи берилган.

Отиш тайёргарлиги Ватан қалқонлари учун энг керакли кўникмалардан биридир. Ўқув машғулотларида ҳарбий хизматчилар ҳам пистолет ва АК-74 автоматидан отиш меъёрларини бажаришди. Шунингдек, текширувлар давомида ҳарбий хизматчилар жанговар тайёргарлик фанлари бўйича тест ва ҳарбий топографиядан назорат синовларини топширди.

Хулоса ўрнида айтганда, ўтказилган кенг кўламли ўқувларда ҳарбий қисмнинг жанговар тайёргарлиги ҳар томонлама синаб кўрилди ва йўл қўйилган баъзи камчиликларни тузатиш, юрт посбонларининг касбий кўникмаларини яна ошириш мақсадида зарур тавсиялар берилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+15° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz