41

Ўсмир қизлар ўртасида сузиш мусобақаси ўтказилди

СПОРТ 16.07.2019, 13:58
2347
Ўсмир қизлар ўртасида сузиш мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси ҳамкорлигида Бутунжаҳон “Аҳолишунослик куни” муносабати билан 13-15 ёшли ўсмир қизлар ўртасида сузиш бўйича мусобақа ўтказилди.

Бутунжаҳон “Аҳолишунослик куни” муносабати билан Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган мусобақада Тошкент шаҳрида яшовчи жами 110 нафар уйда ўтирган ўсмир қизлар иштирок этди.

Бундан кўзланган асосий мақсад – қизларнинг сув спорти билан оммавий равишда шуғулланишини тизимли ташкиллаштириш, бунинг қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда катта аҳамиятга эга эканлигини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишдан иборат.

d5ff7df1480949739f8ca5e0d2500649.jpg

Очилиш маросимида иқтидорли ўғил-қизлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар мусобақа иштирокчилари ва томошабинларга хуш кайфият улашди. Қизғин баҳслар давомида иштирокчи қизларимиз ўзларининг нақадар спортга ошно эканликлари, чаққон ва шижоатлиликларини намоён қилишди.

13 ва 15 ёшли мусобақа ғолиблари ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Бундан ташқари, ўзининг фаоллиги, ғалабага бўлган ишончи ва эпчиллиги учун 10 нафар иштирокчилар номинациялар бўйича муносиб баҳоланди.

38d2dd662b7c62ae086d1c3f17a0221c.jpg

3ee11f6450783eefca20067867784a3d.jpg

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz