АсосийDunyo

БМТ ОИВ ва ОИТС бўйича ҳисоботини эълон қилди (Видео)

'БМТ ОИВ ва ОИТС бўйича ҳисоботини эълон қилди (Видео)'ning rasmi

БМТ ОИВ ва ОИТС бўйича сайёрамиздаги вазиятга бағишланган ўзининг ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда Euronews.com нашри хабар берди.

Унда айтилишича, ўтган йили сайёрамизда 1,7 млн киши ОИВ инфекцияси аниқланган.

ОИТС туфайли эса тахминан 770 минг киши вафот этган. Таъкидлаш жоизки, 2018 йили ОИВ билан зарарланганлар сони биринчи марта 2010 йилги кўрсаткичдан 16 % га камайган. Бундай натижага Жанубий Африка мамлакатларида вирусга қарши курашда эришилган ютуқ орқали эришилган. Жумладан, Жанубий Африка республикасида вирус билан касалланиш бўйича янги ҳолатлар 40 фоизга камайган.

Шунингдек, ОИТС билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ҳам камайган. 2018 йили ушбу касаллик туфайли 770 минг киши вафот этган, бу 2010 йилги кўрсаткичга нисбатан 33 % га камдир. Ҳисоботда айтилишича, ОИВ билан касалланишнинг хавфли ўсиш даражаси Шақий Европа мамлакатлари ва Марказий Осиёда 29 % кўрсаткич билан қайд этилган. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада бу кўрсаткич 10% ни, Лотин Америкасида 7 % ташкил этган.


Бошқа янгиликлар