Долзарб мавзулар Фото

Теҳрон Лондонни қароқчиликда айбламоқда (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 18.07.2019, 12:03

Теҳрон Лондонни қароқчиликда айбламоқда. Бунга сабаб эса Гибралтарда Эрон танкерининг қўлга олингани сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Euronews.com нашри хабар берди.

Эроннинг олий раҳнамоси Али Ҳумайнийнинг таъкидлашича “Буюк Британия Эрон кемаларини ўғирламоқда ва бу ишни қонуний жиҳатдан оқлашга уринмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Эроннинг Grace 1 номли танкери АҚШ сўрови билан Эрон нефти санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Сурияга етказиб бераётганликда гумон қилиниб, қўлга олинган эди.

Ушбу операцияда Британия денгиз кучлари ҳарбийлари иштирок этган. “Барчаси оддий ва аниқ , бу қароқчилик. Албатта, Эрон Ислом Республикаси бу каби ҳаракатларни жавобсиз қолдирмайди. Биз керакли вақтда ва тегишли жойда жавоб қайтармиз”,- деб айтиб ўтди Али Ҳумайний. Эрон ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан Буюк Британиянинг Теҳрондаги элчисига норозилик билдирган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии