АсосийJamiyat

​5 муҳим ташаббус тарбияси оғир болалар ҳаётида ҳам амалда

'​5 муҳим ташаббус тарбияси оғир болалар ҳаётида ҳам амалда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Сирдарё вилояти, Бахт шаҳрида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилган ҳамда Миллий гвардияга бириктирилган.

Ўтган ҳафта давомида Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан ушбу ўқув-тарбия муассасасида давлат раҳбаримиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус йўналишлари бўйича бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигидаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ёшларда санъатга бўлган қизиқишни орттириш мақсадида таниқли санъаткорлар билан турли ижодий учрашувлар ўтказилиши йўлга қўйилди.

Спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштирилди. Шунингдек, машҳур спортчилар билан ҳам учрашувлар ташкил этилди. Мисол учун, Рио-2016 Олимпиада ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича мастер-класс ўтиб берди.

Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ҳарбий-техник институти профессор-ўқитувчилари томонидан давра суҳбатлари ва китоб мутолааси бўйича маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида 5 та муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналиши бўйича махсус тўгараклар ташкил этилган бўлиб, тарбияланувчилар иқтидори ва қобилиятларига кўра гуруҳларга бириктирилган.

Куни-кеча Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Б.Ташматов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаевлар ўқув муассасасининг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида тарбияланувчилар билан учрашди.

Суҳбат давомида Миллий гвардия қўмондонлиги иқтидорли йигитларга келгусида ўзлари қизиққан касбий йўналишда ўқиш ва ишлаш имкониятига эга бўлишга кўмаклашишини, ҳеч бир тарбияланувчи эътибордан чеккада қолмаслигини билдириб, ушбу мактаб уларнинг ҳаёт йўли эканлигига, аввало, ўзлари ишонишлари лозимлигини, қолаверса, келажаги учун ҳаракат қилаётган ҳар бир ўсмир йигит, албатта, жамиятда ўз ўрнини топа олишини таъкидлашди.

    Бошқа янгиликлар