42

Европа ва Марказий Осиё минтақаси мажбурий меҳнат кенг тарқалган ҳудуд сифатида эътироф этилди

ДУНЁ 19.07.2019, 10:16
503
Европа ва Марказий Осиё минтақаси мажбурий меҳнат кенг тарқалган ҳудуд сифатида эътироф этилди

2018 йил якунларига кўра Европа ва Марказий Осиё минтақаси мажбурий меҳнат энг кенг тарқалган ҳудудлар сифатида эътироф этилди.

Қулликнинг замонавий кўриниши сифатида эътироф этилувчи мажбурий меҳнатга жалб этиш кўрсаткичи ушбу минтақаларда ҳар минг кишига 3.6 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Walk Free фондининг ҳисоботида маълум қилинди. 2018 йили Европа ва Марказий Осиё минтақасида мажбурий меҳнатга жалб қилинганларнинг 36 фоизи катта миқдорда қарздорлиги бўлган кишилардир.

Халқаро меҳнат ташкилоти ва Walk Free фонди ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йили сайёрамизда 40 млн.дан ортиқ киши мажбурий меҳнат таъсири остида бўлган. Деярли 100 та давлатда мажбурий меҳнат ҳанузгача жиноят ҳисобланмайди. БМТ ташкилоти 2030 йилга қадар мажбурий меҳнатни бутунлай бартараф этишни ўз олдига мақсад қилган. Бироқ бунинг учун ҳозирда етарлича ишлар амалга оширилмаяпти. Бу кўрсаткичга эришиш учун келаси 10 йил давомида кунига 10 мингга яқин кишини мажбурий меҳнатдан озод этиш керак бўлади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+8° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz