Долзарб мавзулар Фото

Чирчиқда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг муаммо ва таклифлари ўрганилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 20.07.2019, 11:49

Тошкент ҳарбий округи Чирчиқ гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан ўтказилган бу галги тадбир ҳарбий хизматчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

Республика маънавият тарғибот маркази эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Чирчиқ ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси, адлия капитани Гулчеҳра Турсунова, Чирчиқ шаҳар жомеъ масжиди имом хатиби Мусохон Бобоев, Мудофаа вазирлиги хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассис Зулфия Мансурова иштирок этган мазкур тадбир давомида ҳарбий хизматчилар маънавий камолга етишнинг дунёвий, диний, ҳуқуқий ва ижтимоий йўл-йўриқларидан воқиф бўлди.

Маънавий-маърифий тадбир давомида турли адабиёт, илм-фан, геосиёсат, тарих, жаҳон сиёсати, ҳарбий хизмат, ижтимоий ҳаёт мавзуларига оид ибратомуз ҳаётий воқеалар иштирокчиларга маънавий озуқа берди.

- Агар имконим бўлганида эди, бугунги суҳбатларни видео тасвирга муҳрлардим, – дейди оддий аскар Жавлонбек Қосимов. – Меҳмонларнинг маърузалари қуролдошларимни тўлқинлантириб юборди. Бу каби суҳбатлар бизнинг маънавий бойлигимизни оширишга хизмат қилади.

Куннинг иккинчи ярмида ҳарбий қисм меҳмонлари ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан мулоқот қилди. Унда уй бекаларининг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии