Му5
48

Сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб киришга чек қўйилди

ЖИНОЯТ 20.07.2019, 11:51
471
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб киришга чек қўйилди

Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаролар Р.К., Х.Х. ва Х.Ф.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар холислар иштирокида белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, уларнинг юклари орасидан божхона юк декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган умумий қиймати 15,4 миллион сўмга тенг бўлган 969 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар